# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1304 | жайҳун | Амударёнинг қадимги номларидан бири; Чоржўй атрофидаги маскан. |
1303 | жаййид | яхши, сифатли, аъло даражада, пухта. |
1302 | жазава | кучли асаб қўзғалиши, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилолмай қолиш, хаёлот ва воқелик ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши натижасида юзага келадиган ҳолат. |
1301 | Жаброил | пайғамбарларга ваҳий келтирадиган фариштанинг номи. |
1300 | ёғий | душман, ёв, ғаним. |
1299 | дўзах | Дўзах - (форсча; арабча - нор, жаҳаннам, жаҳим, сақар; ўзбекча - тамуғ) - дин талабларини бажармаган гуноҳкорлар охиратда жазоланадиган жой. Ислом динидаги асосий тушунчалардан бири. Қуръонда Д. ҳақида бир неча ўринда давоми... |
1298 | дуо | илтижо, сўраш, чақириш, тилаш, исташ. |
1297 | домла | диний мактаб ва мадрасаларда талабаларни ўқитувчи шахс; дин ва шариат пешвоси; мударрис, дарс берувчи; устоз. |
1296 | дин | мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, парҳез, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод қилиш. |
1295 | даъват | бирор-бир ҳаракатга, маънавий, мафкуравий, диний маслакка ундаш, чақириш; динга тарғиб қилиш; рағбатлантириш; ташвиқот. |
1294 | дажжол | Дажжол - (араб. - алдамчи, фирибгар) -ислом динига кўра, қиёмат олдидан пайдо бўладиган ва диндорларни худо кўрсатган тўғри йўлдан оздирадиган бир кўзли одамсимон махлуқ. У, шунингдек, ал-Масиҳ ал-Каззоб ва ал-Масиҳ давоми... |
1293 | гуноҳ | шариат қонунларига, диний ақидаларга хилоф иш; одоб-ахлоқ доирасига сиғмайдиган иш, ножўя хатти-ҳаракат; жиноят; айб. |
1292 | волий | ҳоким, амир. |
1291 | воиз | тарғиб қилувчи, нотиқ, сухандон, ваъзхон, хатиб, панд-насиҳат қилувчи. |
1290 | вирд | тарк қилмай доим бажариб туриладиган вазифа, дуо, зикр, тасбеҳ, салавот, тиловат. |