Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1289 виқор

салобат, келишганлик улуғворлик.

1288 ваъз

хитобат, маъруза, мавъиза, нутқ; яхшилик ва эзгуликка чақирувчи даъват.

1287 ваҳий

Аллоҳ билан инсонларнинг пайғамбарлар орқали мулоқот йўли. Ваҳийни пайғамбарларга Жаброил алайҳиссалом олиб тушган. Шивирлаб, пичирлаб гапирмоқ.

1286 валий

1. Дўст (Аллоҳнинг дўсти маъносида ҳам келади). Худога яқин одам. Аллоҳни яхши билган, унинг буюрганларини бажариб, гуно ишлардан ўзини сақлаган киши. 2. Эгаси; кишининг яқин қариндошлари.

1285 вазмин

оғир; босиқ.

1284 вазир

давлат маъмурий бошқаруви раҳбари; шоҳнинг ёрдамчиси.

1283 бут

санам; ҳайкал; икона.

1282 ботил

ёлғон, сохта; бефойда, бекор; сохта, асоссиз; фойдасиз, ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ишлар.

1281 боқий

абадий; чексиз; поёни йўқ; умрбоқий; битмас-тугунмас; мангу.

1280 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан (бошлайман).

1279 бинти

қизи. Масалан: Бинти Умар – Умарнинг қизи, Амина бинти Вали – Амина Вали қизи.

1278 бидъат янгилик киритмоқ, янгитдан яратмоқ, номаъқул янгилик; дин ақидаларига хилоф янгилик. Қуръон ва Суннатга хилоф равишда пайдо бўлган ҳар бир одат ёмон бидъатдир. Пайғамбаримиздан кейин ислом динида янгидан пайдо давоми...
1277 бани исроил

яҳудийлар; Исроил фарзандлари.

1276 бани

авлод, болалар; қабила, қавм, уруғ-аймоғ.

1275 бандаргоҳ

порт (кемалар тўхташ жойи).

Топ рейтинг www.uz Openstat