# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1274 | банда | қул, итоаткор. Аллоҳ яратган, тақдири Унинг қўлида бўлган киши; Аллоҳнинг қули. |
1273 | балоғат | вояга етиш, бўйига етиш; етуклик; болиғлик. 1. Балоғатга етган бола шариат қонун-қоидалари олдида масъул, амалларни бажаришга мукаллаф ҳисобланади. 2. Араб тили хусусиятларига оид фан. 3. Нотиқлик, сўзамоллик давоми... |
1272 | байъат | кишиларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат ҳақида берган ваъдалари. |
1271 | байтуллоҳ | Аллоҳнинг уйи; масжид; каъбатуллоҳ; Масжиди ҳарам, Макка шаҳридаги Каъба биноси. |
1270 | байтул мақдис | муқаддас уй. Қуддус шаҳрида қадимдан мавжуд бўлган, мусулмонлар, христианлар ва яҳудийларда муқаддас ҳисобланган ибодатхоналар. Шу муносабат билан Қуддус шаҳрининг ўзи ҳам байтул Мақдис деб ном олган. |
1269 | баён илми | бир маънони турли таркибларга чуқур ва кенгроқ маъно олиш учун турли лафзлар билан келтиришни ўрганадиган илм. |
1268 | аъмол | амаллар, ишлар, ибодатлар, вазифалар, инсоннинг қилган ёки қиладиган ишлари. |
1267 | аълам | билағон, энг олим, диний амалдор. |
1266 | аъён | юқори мансабли, баланд мартабали кишилар; амалдорлар. |
1265 | ашъария | мотуридия каби ақидавий йўналиш. Унинг асосчиси – Абул Ҳасан Али ибн Исмоил (873–935). |
1264 | ашҳурул ҳурум | уруш қилиш ҳаром қилинган ойлар: муҳаррам, ражаб, зулқаъда ва зулҳижжа. |
1263 | ашуро | зулҳижжа ойининг ўн кунлиги. Ҳаж мавсуми кунлари. |
1262 | аҳрор | Aҳрор - (араб. - "ҳур" сўзининг кўплиги) -исломда "ҳур", "озод" маъноларини англатувчи тушунча. Тасаввуфда уч хил асирликдан халос топган кишига "ҳур" унвони берилади. Биринчиси - ҳайвоний ва шаҳвоний ҳис-туйғуларни енгиб, давоми... |
1261 | аҳли китоб | китоб аҳли, мазмунан ўз диний китобига эга бўлган халқлар. Ислом ақидасига кўра, мусулмонлардан олдин илоҳий китобга (Таврот, Забур, Инжил) эга бўлган умматлар. Аҳли китобга христианлик (насронийлар) ва давоми... |
1260 | аҳли байт | хонадон аҳли, Пайғамбарлар оиласи. Суннийлар бу тушунчага муҳаммад алайҳиссаломга яқин бўлган одамларни ҳам киритадилар. Шиалар Фотима, Али, Ҳасан, Ҳусайн ва уларнинг авлодлари билангина чегаралайдилар. |