# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1259 | аҳком | Шариати исломияда бандалар бажариши, бажармаслиги шарт қилинган ва ихтиёрий ҳукмлар. |
1258 | ахбор | хабарнинг кўплиги, хабарлар. Ҳадис олимларининг истилоҳида ахбор сўзи ҳадис сўзининг синоними шаклида қўлланилади. |
1257 | асҳоб | саҳобалар, дўстлар, ўртоқлар, шериклар, сабоқдошлар; шогирдлар. Эгалари: Асҳоби каҳф – ғор эгалари. |
1256 | Ассалому алайкум | сизга тинчлик, саломатлик тилайман. Мусулмонлар ўзаро учрашганда ишлатиладиган саломлашув ибораси. |
1255 | арвоҳ | руҳлар. |
1254 | арафот | Макка шаҳридан 20 км нарида жойлашган, узунлиги 11-12 км ва кенглиги 6,5 км бўлган водий. Ҳожилар арафа куни ушбу водийга бориб, қуёш ботгунга қадар ибодат билан машғул бўлишади. У ерда бўлиш ҳажнинг уч фарзидан биридир. |
1253 | арафа | билмоқ, танимоқ, тушунмоқ, маърифат ҳосил қилмоқ. Қурбон ҳайитидан олдинги кун. Ҳижрий-қамарий йил бўйича зулҳижжа ойининг (12-ой) тўққизинчи куни. |
1252 | ансор | ёрдамчилар, сафдошлар. Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобийлари. Маккадан 622 йил Мадинага ҳижрат қилиб борган муҳожирларга ёрдам берган мадиналик мусулмонлар жамоаси. |
1251 | ан-нос | инсонлар, одамлар, кишилар, фуқаролар. |
1250 | анбиё | набий сўзининг кўплиги, пайғамбарлар. |
1249 | амримаҳол | имконсиз иш. |
1248 | амри маъруф | яхши ишларга буюриш, ҳақ йўлга чорлаш. |
1247 | аммо баъд | шундан кейин; демак; дарҳақиқат; хуллас; гапнинг индаллоси; инчунин. |
1246 | амир ал-мўминин | мўминлар амири; араб халифалиги давридаги халифаларнинг унвони. |
1245 | амир | фармон берувчи, бошлиқ, ҳукмдор, пешво, раис, бек. |