# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1244 | амин | ишончли, ҳалол, тўғрисўз. |
1243 | амал | иш, фаолият, ҳаракат. |
1242 | алҳамдулиллаҳ | Аллога шукур. |
1241 | валлоҳу аълам | Аллоҳ билувчи |
1240 | Аллоҳ | ўзбек тилида Тангри, форс-тожик тилида Худо дейилади. Аллоҳ лафзи деярли барча тилларда қўлланилади. |
1239 | аллома | энг билағон олим, илм-фаннинг бир ёки бир неча соҳасини мукаммал эгаллаган. |
1238 | аламбардор | байроқдор, ялавбардор; дин илмларининг пешвоси, эргашишга ҳақли зот. |
1237 | алам | аломат, белги, байроқ. Дард, қайғу, ғам, кулфат, фалокат, мусибат. |
1236 | алайҳиссалом | у кишига саломлар бўлсин. Пайғамбарлар номи тилган олинганда айтиладиган ибора. |
1235 | алайҳир раҳма | у кишига раҳмат бўлсин. Авлиёлар номи тилга олинганда айтиладиган ибора. |
1234 | ақийқа | фарзанд туғилгани шукронасига бериладиган зиёфат. Уни чақалоқ 7, 14 ёки 21 кунлик бўлганда қилиш яхши. Бунга имкони бўлмаганлар хоҳлаган вақтда бажарсалар ҳам бўлаверади. Унинг ҳукми суннат. |
1233 | ақийда | «Ақийда» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг жами (кўплик шакли) «ақоид» бўлади. Ислом ақийдаси мусулмон инсонни маълум давоми... |
1232 | аимма | имомлар, пешволар, раҳнамолар, раислар, раҳбарлар. |
1231 | азроил | жон олувчи фариштанинг номи; ўлим фариштаси. |
1230 | азозил | иблис, шайтон. |