Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1182 фарат

«Фарат» деб лашкардан олдин бориб, уларнинг келишига дам оладиган жой тайёрлаб турувчига айтилади. 

1181 ҳийра

Ҳийра – Фурот дарёси яқинидаги шаҳар.

1180 бориз «Бориз» сўзининг маъноси ҳақида уламолар бир неча хил фикр айтганлар. Баъзилари: «Бу сўз «тепалик, тоғлик жой» деган маънони билдиради, яъни у ерда яшовчи курдлар назарда тутилган», деган давоми...
1179 кармон

Кармон – Хуросон билан Ҳинд денгизи ўртасидаги юрт.

1178 хуз

Хуз – Аҳвоз шаҳарларидан бири

1177 перов

Перов – мазоданинг сув олинадиган жўмраги.

1176 музаммам «Музаммам» сўзи маънода «Муҳаммад» сўзининг тескариси бўлиб, «ёмонланган», «мазаммат қилинган» деган маънони англатади. Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган давоми...
1175 аслам

Аслам – Бану Хузоъага мансуб қабила.

1174 ғифор

Ғифор – Кинона таркибидаги қабилалардан бири. 

1173 маноқиб

«Маноқиб» сўзи «манқобатун»нинг кўплик шакли бўлиб, кишига мақтов, иззат-обрў келтирадиган, тақдирлашга сазовор хислатларга айтилади. Бошқача қилиб айтганда, бу «фазилатлар» деганидир.

1172 ҳасбияллоҳ

«Ҳасбияллоҳ» ибораси «Кифоячим Аллоҳнинг Ўзи» деган маънони ифодалайди.

1170 зутт

Зутт – бўйдор, қорамағиз кишилар тоифаси.

1169 оли «Оли» сўзи аслида аҳли‑оила деган маънони билдиради. Аммо бу сўз оят-ҳадисларда ишлатилганда кўзда тутилган оилага тегишли мўминларнигина англатиб келади. Бинобарин, «Оли Имрон», «Оли Иброҳим», давоми...
1168 ҳаббатун фи шаъротин

«Ҳаббатун фи шаъротин» ибораси «бир бошоқда бир дон» деганидир. Бу ҳеч қандай маъно билдирмайдиган ибора бўлиб, Бану Исроил бу билан Аллоҳнинг буйруғини мазах қилмоқчи бўлишган.

1167 ҳиттотун

«Ҳиттотун» калимаси «кечиб юбор», «мағфират қил», деган маъноларни билдиради.

Топ рейтинг www.uz Openstat