# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1198 | насибин | Насибин – қадимий шаҳарлардан. Ҳозирда Туркиянинг Сурияга чегарадош Мардин вилоятига қарайди. |
1197 | жамъ | Жамъ – Муздалифа. |
1196 | сабир | Сабир – Муздалифадан Минога қараб юрганда чап томондаги катта тоғ. |
1195 | дабар | Дабар – туянинг юк кўтарувчи устки қисми. Ҳаж сафарида юкларни ташигани сабабли туянинг усти шилиниб, қашқа бўлади. Ушбу жароҳатнинг тузалиши, деганда ҳаж ойларидан кейин орадан бир муддат ўтиши назарда давоми... |
1194 | ҳанифлик | Ҳанифлик – Иброҳим алайҳиссаломнинг дини. «Ҳаниф» сўзи аслида «қинғир қадам босадиган», «маймоқ» дегани бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом ўз қавмининг ширк динидан юз ўгиргани учун у кишини шундай деб давоми... |
1192 | зулхаласа | «Зулхаласа» Ямандаги Хасъам, Бажила, Давс ва яна бошқа бир қатор қабилаларнинг ибодатхонаси бўлиб, уни «Яманий Каъба» деб даъво қилишар ва у ерда «Халаса» деган санамга ибодат қилишар эди давоми... |
1191 | ярмук | Ярмук – ҳозирги Суриянинг жанубида жойлашган Ҳаврон тоғларидан тушиб, Фаластин ва Сурия чегаралари бўйлаб, Урдун водийси орқали Ўлик денгизга қуйиладиган дарё. Ярмук дарёси Урдун дарёсига қўшилишидан 45 давоми... |
1190 | ризвон байъати | «Ризвон байъати» – «розилик байъати». Ҳудайбияда Маккага элчи бўлиб кетган Усмон розияллоҳу анҳу ҳадеганда қайтиб келавермагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уруш бўлиш эҳтимолини давоми... |
1189 | жайшул усра | Жайшул усра – «қийинчилик лашкари» дегани. Табук ғазотига чиққан лашкар шундай номланган, чунки бу ғазот ёзнинг жазирма кунларида, оғир бир вазиятда ўтган. Ўшанда Усмон розияллоҳу анҳу ана шу лашкарни тўлиқ давоми... |
1188 | рума | Рума – Мадинадаги булоқ ёки қудуқнинг номи. Рума аслида булоқ бўлган. Мусулмонлар Мадинага келганларида бу ернинг суви уларга ёқмаган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни мана шу булоқни давоми... |
1187 | арис қудуғи | Арис қудуғи – Мадинаи Мунавварадаги Қубо масжиди яқинида жойлашган қудуқ ва шу қудуқ ўрнашган боғ. Арабларда боғларни улардаги қудуқ номи билан аташ одати бўлган. |
1186 | атан | Атан – сув атрофида туя чўктириш учун ажратилган жой. Туя бир марта суғорилгач, атанга олиб бориб чўктирилган, бирпас дам олгач, яна суғорилган. |
1185 | намат | Намат – жундан қилинадиган тукли тўшама бўлиб, уни ҳозир кигиз ҳам дейилади. |
1184 | саъф | Саъф – хурмо дарахтининг тепа шохлари. |
1183 | шаъф | Шаъф – тепа, чўққи дегани. |