| # | Маълумот | Матни |
|---|---|---|
| 938 | ҳаршо | Ҳаршо – Тиҳома юртидаги тоғ номи бўлиб, у Мадина билан Шом орасида жойлашган. Шунингдек, унинг водийсида жойлашган Жуҳфага яқин қишлоқ ҳам шу ном билан аталган. |
| 937 | арж | Арж – Макка билан Мадина орасида жойлашган қишлоқ номи. |
| 936 | рувайса | Рувайса – Макка билан Мадина орасида жойлашган қишлоқ, у билан Мадина орасида ўн етти фарсах масофа бор. |
| 935 | равҳо | Равҳо – Макка билан Мадина орасида жойлашган жой номи. |
| 934 | самура | Самура – тиканли дарахтлар оиласига мансуб бўлиб, уларнинг ичида энг сифатли ёғоч берадиган дарахт. |
| 933 | зулҳулайфа | Зулҳулайфа – Мадинаи Мунаввара яқинидаги жой. Ҳозирда «Абяру Алий» деб аталади. Мадина тарафидан келадиган ҳожилар учун мийқот ҳисобланади. Макка билан Зулҳулайфанинг ораси 410 км. |
| 932 | зул-ядайн | Зул-ядайн» – икки қўл соҳиби, яъни узунқўл. |
| 929 | боғий | Боғий – луғатда «тажовузкор», истилоҳда «одил имомга итоатсизлик қилиб, Ислом давлатига қурол кўтариб, қарши чиққан шахс». |
| 928 | сож | Сож – тахтанинг сифатли ва қимматбаҳо тури, у Ҳиндистондан келтирилган. |
| 927 | абу туроб | «Абу Туроб» – луғатда «тупроқнинг отаси» маъносида. Куня саналмаган бу каби иборалар арабларда кўпинча лақаб ёки эркалаш маъносида ҳам ишлатилади. Бу ерда Абу Туроб дегани «Тупроқвой» давоми... |
| 926 | қайлула | Қайлула – туш пайтида мизғиб олиш. |
| 925 | ражаз | Ражаз – қисқа вазнли шеър тури. |
| 924 | хазира | Хазира – таом тури. Гўштни майда тўғраб, сувда қайнатилади. Гўшт чала пишганидан сўнг уни ун билан аралаштириб, қовуриб пиширилади. |
| 923 | бану зурайқ | Мадина яқинидаги жой номи. Ҳадисларда Санийя билан Бану Зурайқ масжидининг ораси бир мил, дейилган. |
| 922 | санийятул-вадоъ | Мадина яқинидаги жой номи. Ҳадисларда Ҳафё билан Санийятул-вадоънинг ораси беш ёки олти мил дейилган. |