Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
870 изхир

Изхир – Маккада ўсадиган машҳур хушбўй ўсимлик. 

869 куня

Куня – кишининг ўз фарзандига нисбат берилган ҳолда олган номи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари Абул Қосим (Қосимнинг отаси) бўлган. 

868 арз

Арз – қиёмат куни бандаларнинг номаи аъмоллари тақдим этиладиган, намоён қилинадиган ҳолат.

866 муъқин

 «муъқин»  – аниқ ишонувчи одам.

864 жуммор Жуммор – хурмо дарахтининг ичидан олинадиган оқ рангли, елимсифат модда бўлиб, танасининг юқори қисмида жойлашган бўлади. Уни олиш учун дарахтнинг учи кесилади ва шундан кейин дарахт қурийди. Уни давоми...
863 наҳр куни

Наҳр куни – Қурбон ҳайити куни.

861 қори

Қори – Қуръон ўқувчи.

860 муқрий

Муқрий – Қуръон ўқитувчи устоз.

859 имом «Имом» сўзи луғатда «эргашиладиган шахс» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса ўрнига қараб турли маъноларда ишлатилади. Бу ўринда мусулмонларнинг диний ва сиёсий раҳбарлари кўзда давоми...
858 набиз «Набиз» деб хурмо, майиз каби қуруқ меваларни сувга ивитиб, хамрга айланмай туриб истеъмол қилинадиган ивитмага айтилади. Агар унинг вақти ўтиб кетса, хамрга, яъни маст қилувчи ичимликка айланиб давоми...
857 муқайяр Муқайяр – қийрланган идиш. Қийр бир ўсимлик бўлиб, қуритиб куйдирилган ва ундан олинган модда билан идишлар мустаҳкамлаш мақсадида бўялган. Аслида «муқайяр» билан «музаффат» битта нарса, давоми...
856 музаффат

Музаффат – зифт билан бўялган идиш. Меш ва саноч каби идишларни сув ўтмайдиган қилиб мустаҳкамлаш учун ишлатиладиган елимсимон қора модда зифт деб аталган.

855 нақийр

Нақийр – қуритиб, ичини ўйиб, идиш ясалган хурмо илдизи.

853 ҳантам

Ҳантам – лой, жун ва қон аралашмасидан ясаладиган хум.

850 сарийя

Сарийя – жанг қилиш ёки маълумот билиб келиш учун душман тарафга юбориладиган кичик қўшин (отряд). Одатда тунда юрилгани учун «сарийя» (тунда юрувчи) деб аталган.

Топ рейтинг www.uz Openstat