Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
849 ҳулла Ҳулла – бошқа халқларда бир хил матодан тикилган пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўпламини «костюм» дейилгани каби арабларда ридо ва изордан (устки ва пастки либосдан) иборат кийим «ҳулла» давоми...
848 рабаза

Рабаза – Табук яқинидаги жойнинг номи.

847 Мабрур ҳаж

Мабрур ҳаж – барча арконларига риоя этиб адо қилинган мақбул ҳаж.

846 нақиб

Нақиб – гуруҳга раис бўлиб, унинг номидан гапирувчи шахс, оқсоқол.

845 арисийюн Бу сўз ҳақида тарихчи ва тилшунос  олимлар кўп баҳс юритишган. Аллома Абулҳасан Надавий ҳазратлари бу сўз масиҳийларнинг ақийдасида тавҳид масаласини олдинга сурган Ариюс исмли машҳур дин пешвосининг давоми...
844 сижол

Сижол - қудуқдан бир хил суратда навбатма-навбат сув олишга айтилади.

842 шиъб

«Шиъб» сўзи аслида икки тоғ орасидаги йўлни, дарани англатади. Бу ерда одатда ҳожилар Арафотдан қайтишда тўхтаб ўтишадиган, икки тоғ орасидаги маълум жой назарда тутилган.

831 Ҳадис Аввало, шуни айтиб ўтиш жоизки, «ҳадис» ва «суннат» сўзлари доимо бир-бирининг ўрнида ишлатилиб келган. Аммо диққат билан қаралса, ҳадис хосроқ, суннат умумийроқ маъно касб этишини кўриш давоми...
773 Фарруж «Фарруж» – олди очиқ яктакка ўхшаш кийим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турли ўлка ва диёрлардан кийимлар ҳадя қилинган. Унча кўп бўлмаса ҳам шунга ўхшаш баъзи ҳадялар бўлган. Миср, Яман ва давоми...
772 Туббон

«Туббон» аврат жойинигина тўсадиган калта иштонга ўхшаш кийим.

771 Қабо

Қабо - олди очиқ, узун, жангда кийиладиган, кўйлаксимон хипча устки кийим. Биздаги румча тўнга ўхшайди.

770 Лунги

«Лунги» эркак киши белидан пастига тутиб оладиган чойшабга ўхшаш нарса, арабчада «изор» дейилади. Бу кийим иссиқ ўлкаларда кенг тарқалган.

753 Хуффайн

маҳси

752 Ҳуффоз

Сон-саноқсиз ҳадисларни ёддан билувчи

751 «Фатҳул Борий»

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳнинг китоби

Топ рейтинг www.uz Openstat