# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
905 | мазода | Мазода, сатийҳа – иккита терини бир-бирига улаб тикилган катта мешкоб, у асосан сафарга мўлжалланган сув идиши бўлган. |
904 | журуф | Журуф – Мадина яқинидаги жой номи. |
903 | зотулжайш | Зотулжайш – Мадина билан Хайбар оралиғидаги жойнинг номи. |
902 | байдо | Мадина билан Хайбар оралиғидаги жойнинг номи |
901 | хумра | Хумра – хурмо новдасидан тўқилган кичик жойнамоз, бўйрача. |
900 | бўтана | Бўтана – хира, лойқасимон нарса. |
899 | танъим | Танъим – Мадинага юришда Маккага яқин бир жойнинг номи бўлган. У ер ҳозирда Макка шаҳрининг ичига кириб кетган бўлиб, Оиша розияллоҳу анҳо номидаги масжид шу ерда жойлашган. Бу ер умра учун эҳром боғланадиган давоми... |
898 | ҳасба кечаси | Ҳасба кечаси – Муҳассабда туналадиган кеча. Муҳассаб – Макка билан Мино орасидаги водийнинг номи бўлиб, ҳожилар ҳаж амалларини тугатиб, Минодан қайтишда ўша ерда тунаб қолишади. |
897 | кусти азфор | Кусти азфор – Ямандаги Азфор деган жойдан келтириладиган хушбўйлик. У аслида Ҳиндистондан олиб келинадиган, исириқ каби тутатиладиган хушбўй чўп бўлган. Уни майдалаб, бирор суюқликка қўшиб, хушбўй модда ҳосил давоми... |
896 | асб | Асб – Яманда тайёрланган, иплари олдин бўялиб, сўнг тўқилган устки кийим. |
895 | махсар | Махсар – ёввойи заъфарон. |
894 | мубошарат | «Мубошарат» – эр ва хотин баданининг тўсиқсиз бир‑бирига тегиши (қучоқлашиш). Бунда бутун тана ҳам, унинг бир қисми ҳам назарда тутилади. |
893 | хамийла | Хамийла – жундан тўқилган адёлга ўхшаш юнгли, атрофларида попуклари бор қалин мато. Ундан устки кийим, тўшак ва палос сифатида фойдаланилган. |
892 | хамийса | Хамийса – ипак ёки жундан тўқиладиган, қалин тўртбурчак эн кийим. Ундан устки кийим сифатида фойдаланилган ва у ётоқда ёпинчиқ вазифасини ҳам бажарган. |
891 | сариф | Сариф – Макка яқинидаги қишлоқ. |