# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
468 | насх | Ислом шариатида шаръий далил билан собит бўлган бир ҳукмнинг ўша далилдан кейин келган бошқа бир шаръий далил билан кучдан қолдирилиши ва амали тўхтатилишига «насх» дейилади. |
467 | Усулул-фиқҳ | Фуқаҳоларимиз Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳара, ижмоъ ва қиёс каби масдарлардан фойдаланиб, шаръий ҳукмлар чиқариш учун «Усулул-фиқҳ» номли қонун-қоидалар мажмуи илмини ижод қилганлар. Бу ниҳоятда давоми... |
466 | Зобт | «Зобт» сўзи луғатда бир нарсани маҳкам ушлаб қолишни ифода этади. Уламолар истилоҳида эса, «Ровий ўзи ривоят қилган ҳадисни ғоят маҳкам ушлаши лозим» деганидир. Бу эса, икки йўл билан ҳосил давоми... |
464 | васият | «Васият» сўзи бир гапни айтган кишидан кейин унинг талабини адо этишдир. Васият мандуб суннат ва шариатда бор қурбатдир. Унга Қуръон, Суннат ва ижмоъдан далил бордир. |
463 | ҳажр | «Ҳажр» сўзи «манъ қилиш» маъносини англатади. «Мухтасари Виқоя»да ҳажр қуйидагича таъриф қилинган: «Ҳажр» қавл(гап)нинг ўтишини манъ қилишдир. Бошқа баъзи ҳанафийларнинг таърифида «Ҳажр махсус нарсалардан манъ давоми... |
462 | икроҳ | бировни ўзи ёқтирмаган ишга мажбурлашни англатади. Шаръий истилоҳда эса: «Мажбурлаш» бировнинг бошқага воқеъ қилган амали бўлиб, у билан ўша одамнинг шаръий таклифни бажаришга салоҳияти бўла туриб, розилигини йўққа давоми... |
461 | оқила | «Оқила» сўзи ақл масдаридан олинган бўлиб луғатда «манъ қилиш» маъносини билдиради. Ақл ҳам инсонни зарарли нарсалардан манъ қилиб тургани учун ақл–манъ номи билан аталган. Дияни ҳам ақл дейилади. Чунки, дия одамнинг давоми... |
460 | қасома | «Қасома» сўзи луғатда «қасам ичиш», «қасам ичадиган қавм» ва «ўлик топилган маҳалла аҳлининг қасам ичиши» маъноларини англатади. «Қасома» «қасам ичиш»дан олинган бўлиб, шариат истилоҳида қотили муайян бўлмаган давоми... |
459 | дия | «Дия» сўзи араб тилида ўлдирилган жон эвазига ўлик эгасига бериладиган молни англатади. Дия Қуръон ва Суннат ила собит бўлгандир. |
458 | бани мухоз | бир ёшли эркак туя |
457 | бинти лабун | икки ёшли урғочи туя |
456 | бинти мухоз | бир ёшли урғочи туя |
455 | жазуа | беш ёшли урғочи туя |
454 | ҳиққа | уч ёшли урғочи туя |
453 | қасос | Араб тилида «қасос» сўзи бировнинг қилган ишига ўхшаш иш қилишга айтилади. Хусусан, биров юриб ўтган йўлдан изма-из юриш, маъносини англатади. Қасдан одам ўлдирганни ҳам, ўзи қандай қилиб ўлдирган бўлса, шундай қилиб давоми... |