# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
518 | риё | «Риё» сўзи кўриш маъносини англатади. Шариатда эса Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш «риё» дейилади. |
514 | Ихлос | «Ихлос» сўзи луғатда «тозалаш», «холис қилиш» маъноларини англатади. Ихлоснинг шаръий истилоҳи – Аллоҳга ибодатни худди У зотни кўриб тургандек қилишдир. |
512 | Жабриялар | «Инсон ҳамма ишларини мажбур ҳолда қилади, унинг ихтиёри йўқ», деганлар. |
511 | Қадария | қазои қадарни инкор қиладиганлар. |
510 | Муржиъалар | Муржиъалар («кечиктирувчилар») – ботил фирқалардан бири. Хаворижлар гуноҳи кабира қилганларни дарҳол жазолаш тарафдори бўлса, муржиъалар жазолашни кечиктиришни ёқлаб чиқишган. Шунинг учун улар шундай давоми... |
509 | Ҳарурия | Хаворижлардан бўлиб, Куфа яқинидаги Ҳаруро деган жойда турганлар. Улар гуноҳкор мўмин дўзахда абадий қолади, гуноҳи кабира қилган мўмин эса кофирдир, дейдилар. |
508 | Жаҳмия | Жаҳм ибн Сафвон Самарқандийнинг бузуқ ақийдавий фирқасига эргашганлар. Улар асосан Аллоҳ таолонинг сифатларини манфий қилиш, амалдан қолдириш билан машҳур бўлганлар. |
507 | Рофизалар | шиалар ва уларга тобеълар |
486 | Абдуллоҳ ибн Умар | Абдуллоҳ ибн Умар - исмлари Абдуллоҳ, кунялари Абу Абдураҳмон, оталари Умар ибн Хаттоб, оналари Зайнаб бинти Мазъундир. Абдуллоҳ ибн Умар ҳали балоғат ёшига етмай, оталари билан Маккада Исломга кирдилар. давоми... |
474 | Суннати зоида | Суннати зоида – ейиш-ичиш, юриб-туриш, ухлаш каби ишларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш. |
473 | Суннати машруъа | Суннати машруъа – душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш ва шунга ўхшаш амаллар. |
472 | Суннати муаккада | Суннати муаккада, яъни таъкидланган суннат. Мисол учун, жамоат билан намоз ўқиш. Бу даражадаги суннат вожибдан кейинги ўринда туради |
471 | Оҳод | «Оҳод». Бу сўз луғатда «озчилик кишилар» маъносини билдиради. Уламолар истилоҳида эса, биринчи уч асрда ровийларининг сони мутавотир даражасига етмаган ҳадисга давоми... |
470 | Машҳур | «Машҳур» – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир даражасига етмайдиган саҳобий ёки саҳобалар ривоят қилиб, улардан ҳам кўпчилик ривоят этиб, шуҳрат топган ҳадис «машҳур» давоми... |
469 | Мутавотир | «Мутавотир» - бу истилоҳ луғавий жиҳатдан «кўплик» маъносини англатади. Уламолар истилоҳида эса, бундай ҳадисларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган биринчи, иккинчи ва давоми... |