# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
452 | Лаҳв олатлари | «Лаҳв олатлари» деганда мусийқа асбоблари ва шунга ўхшаш ўйин-кулгуга ишлатиладиган нарсалар кўзда тутилади. |
451 | мукаллаф | «Мукаллаф» деганда ақли расо, балоғатга етган шахс қасд қилинишини яхши биламиз. Баъзи бир таърифларда «мукаллаф» сўзининг ўрнига тўғридан-тўғри «оқил ва балоғатга етган шахс» деб кетилгани ҳам бор. давоми... |
450 | сариқа | Ўғириликни араблар «сариқа» дейдилар ва у луғатда «бир нарсани махфий равишда, эгасига билдирмасдан олиш» маъносини англатади. Шариатда эса: Мукаллаф шахснинг зарб қилинган ўн дирҳам миқдоридаги бировнинг давоми... |
449 | набийз | «Набийз» хурмо ёки майизни сувга солиб ивитганда ҳосил бўладиган хуштаъм, маст қилмовчи ичимликдир. Аммо набийз тайёрлашда хатога йўл қўйилса, ичимлик хамрга айланиб қолиши ҳам мумкин. |
448 | хамр | Араб тилида «хамр» сўзи «тўсиш», «беркитиш» маъноларини англатади. Тановул қилган кишининг ақлига таъсир этадиган, унинг ақлини тўсадиган, беркитадиган, бошқача айтганда, маст қиладиган ҳар бир нарсага «хамр» давоми... |
447 | ливота | Эркак киши билан эркак кишининг жинсий алоқада бўлиши «ливота» дейилади. |
446 | таъзир | «Таъзир» ҳам шаръий жазо бўлса ҳам, ҳадд бўла олмайди. Чунки, у белгиланмаган бўлиб, қози томонидан белгиланиши кўзда тутилган. |
445 | сулҳ | «Сулҳ» сўзи луғатда орадаги низодан кейин «ярашиш», келишиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса: Сулҳ низони кўтарадиган шартномадир. Сулҳнинг шариатга киритилиши оят ва ҳадислар асосида бўлган. |
444 | даъво | «Даъво»ни бизда «даъвогарлик» деб ишлатиш одат бўлган. «Даъво» сўзи луғатда «дуо»–«чақириш» маъносини билдиради. Шариат истилоҳида эса: Бировда ўзининг ҳаққи борлиги тўғрисида хабар бериш даъводир. |
443 | иқрор | Араб тилида «иқрор» сўзи «қарор топиш», «собит бўлиш», «сокинлик» маъноларини билдиради. Иқрор орқали иқрор қилувчининг кўнгли қарор топади, сокин ва собит бўлади. Шаръий истилоҳда эса: Иқрор ўзида бировнинг ҳаққи давоми... |
442 | салаф | «Салаф» деганда, саҳобалар, тобеъиийлар ва дийнда уларнинг йўлидан борганлар кўзда тутилади. |
441 | ноиҳа | Биз «айтиб йиғлашни касб қилиб олган аёл» деб номлаган шахс арабчада «ноиҳа» дейилади. |
440 | қазф | «Қазф» сўзи луғатда қаттиқ жисмни отишга, масалан, тош отишга нисбатан ишлатилади. Шариатда эса, бировни зинода айблашга «қазф» дейилади. Яъни, иффатли кишига «зино қилди» деган бўҳтон тошини отишдир. |
439 | омил | «Омил» султоннинг харож, закот, садақа йиғиш учун тайин қилган хизматчиси. |
438 | аҳли ҳаво | «Аҳли ҳаво» деганда ҳавойи нафслари гапига кириб ақийда бўйича Аҳли сунна ва жамоатга хилоф қилган фирқалар тушунилади. |