Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1229 азоб

қийноқ, гуноҳ учун белгиланган жазо.

1228 ажр

тўланадиган ҳақ, мукофот, савоб. Яхшиликка яраша бериладиган турли мавом ва мартабалар, нозу неъматлар.

1227 аждод

боболар, бобокалонлар, ота-боболар.

1226 ажам

араб халқлари ва мамлакатларидан бошқалар; бегона, чет киши. Араблардан бошқа Шарқ халқларининг умумий номи.

1225 ажал

белгиланган вақт, муҳлат, умрнинг поёни.

1224 адл

адолатли, тўғри, тўғрилик; шайхни ахлоқий баҳолаш тушунчаси; гуноҳ ва мурувватсизлик қилмайдиган (инсон).

1223 адиб

тарбиячи, муаллим; адабий асарлар ёзиш билан шуғулланувчи, адабиётчи.

1222 адад

сон, саноқ, ҳисоб.

1221 авом

оддий халқ, саводсиз.

1220 авлод

болалар, ўғиллар, сулола, зурриёд, шажара, бола-чақа.

1219 авлиё

валий сўзининг кўплиги, Худога яқин одам. Аллоҳнинг зоти ва сифатларини яхши билган, унинг буюрганларини бажариб, гуноҳ ишлардан ўзини сақловчи, дунё лаззати ва шаҳвоний ишлардан юз ўгирувчи киши.

1218 абдол

Валийликнинг муайян бир даражасига эришган гуруҳ. Кенг маънода авлиёлар ва шайхларни ҳам англатади.

1217 бувайра

Бувайра – Бану Назир қабиласига қарашли хурмозорнинг номи.

1216 маъуна қудуғи Маъуна қудуғи – Мадинаи Мунаввара билан Маккаи Мукаррама орасида жойлашган, Бану Сулайм қабиласига тегишли ҳудуддаги қудуқ. Мадинаи Мунавварадан тўрт марҳала узоқликда бўлган (Марҳала – икки манзил давоми...
1215 бану назир

Бану Назир – Мадинада истиқомат қилган яҳудий қабилаларидан бири. 

Топ рейтинг www.uz Openstat