# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
921 | хафё | Мадина яқинидаги жой номи. Ҳадисларда Ҳафё билан Санийятул-вадоънинг ораси беш ёки олти мил дейилган. |
920 | қалансува | Қалансува – турли кўриниш ва ҳажмга эга бўлган бош кийим, дўппи. Уни салла остидан ҳам кийишган. |
919 | анбижония | Анбижония – Анбижон деган жойдан келтириладиган нақшсиз қалин эн кийим. |
918 | мирт | Мирт – ипакдан ёки ипак ва юнгдан тўқиладиган йўл‑йўл устки эн кийим (яхлит мато). |
917 | валийма | Валийма – никоҳ муносабати билан уюштирилган зиёфат, тўй. |
916 | ҳайс | Ҳайс – қуриган хурмо, ёғ ва толқон аралашмасидан тайёрланадиган таом. |
914 | бароат | «Бароат» сўзи ора очиқлик, шартномани бекор қилиш маъносини англатади. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мушриклар ўртасида тузилган аҳднинг бекор қилиниши ҳакида нозил бўлган Тавба давоми... |
913 | нибоз | Нибоз – савдо молининг устига бирор нарсани ташлаш орқали сотиб олганини билдириш. У «мунобаза» ҳам дейилади. |
912 | лимос | Лимос – савдо молини кўрмасдан, ушлаб кўриш орқали савдо қилиб олиш. У «муломаса» ҳам дейилади. |
911 | эҳтибо | «Эҳтибо» – орқани ерга қўйиб, икки тиззани кўтариб, бел билан болдирни қўшиб, кийимга ўраб ўтириш бўлиб, мато ўрнида инсоннинг ўз қўли бўлиши ҳам мумкин, яъни орқани ерга қўйиб, икки тиззасини давоми... |
910 | саммоча ўраниш | «Саммоча ўраниш» деганда маълум суратда кийиниш назарда тутилади: а) эн кийимни қўл-оёқларини ҳам қўшиб, бутун танасига ўраб олиш. Бунда киши қўллари эркин ҳаракат қила олмагани сабабли турли давоми... |
909 | сепоя | Сепоя – учта ёғочнинг учини бир-бирига боғлаган ҳолда тикка қилиб, кийим ва шунга ўхшаш нарсалар осиб қўйиладиган мослама (илгич). |
908 | сидратул мунтаҳо | Сидратул мунтаҳо – луғатда «ниҳоя дарахти», «чегара дарахти» деган маъноларни англатади. Ҳадисда таърифланишича, у бутасимон дарахт бўлиб, чавандоз бир неча ўн йил от чоптирса ҳам, унинг давоми... |
907 | ажва | Ажва – хурмонинг бир тури. Мадина хурмоларининг энг яхши навларидан бўлиб, сифати ва фойдалилиги билан бошқа навлардан ажралиб туради. |
906 | собий | Собий – эски динидан чиқиб, янги динга кирувчи. Жоҳилият араблари жоҳилиятдаги динини ташлаб, Ислом динига кирганларни шундай деб аташар эди. |